Жаҳон | 18:43 / 20.07.2015
6739
1 дақиқада ўқилади

Британиядаги клиника 99 ёшли аёлни ҳомиладор деб топди

Британиянинг Фархэм шаҳрида жойлашган клиника 99 ёшли Дорис Эйлингга ҳомиладорлиги ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда The Sun нашри ёзмоқда.
“Мен деярли 100 ёшдаман, қандай ҳомиладор бўлишим мумкин?”, – ҳайрон қолади Эйлинг хоним. Айтилишича, шифохонадан берилган хатда унинг ёши тўғри кўрсатилган.
“Менинг 3 фарзандим ва 20 набирам бор, аммо мен 70 йилдан бери ҳомиладор бўлмаганман”, – сўзида давом этди кекса аёл.
Шифохона расмийлари ушбу мактубни “камёб маъмурий хатолардан бири” деб тан олди.
“Жуда қизиқарли, – деди аёлнинг 76 ёшли ўғли Брайан. – Мириқиб кулдик”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш