Жаҳон | 11:25 / 20.07.2015
1772
1 дақиқада ўқилади

Ирландияда ўсмирлар ўртасидаги режалаштирилган муштлашув Facebook’даги хабар туфайли бартараф этилди

Белфаст полицияси 200 ўсмир ўртасидаги муштлашувнинг олдини олди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартиботчилар муштлашув жойида патруль ишларини олиб бориб, икки кишини қўлга олди.
Айтилишича, иккита гуруҳ келишмай қолиб, ўзаро “куч синашиш” учун жой белгилаган. Аммо кимдир Facebook ижтимоий тармоғида бу ҳақда хабар қолдирган. Полиция айнан шу тармоқ орқали воқеа ҳақида хабар топган.
“Бундай муштлашувлар уюштириш катта аҳмоқгарчиликдир. Ўсмирлар нафақат соғлиқларидан айрилишлари, балки судланишлари ҳам мумкин”, – дейилади Белфаст полицияси тарқатган баёнотда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш