Фан-техника | 13:45 / 30.07.2015
4226
1 дақиқада ўқилади

Lexus “учар доска”нинг намойиш қилиниши санасини эълон қилди

Lexus компанияси YouTube’даги расмий каналида ўзининг магнит ёстиқчада ҳаракатланувчи “учар доскаси” – ховерборднинг намойиш қилиниши санаси эълон қилинган қисқа видеороликни жойлаштирди. Қурилма 5 августда намойиш қилиниши режалаштирилган.

Ердан кичик баландликда ҳавода муаллақ ҳолда ҳаракатланувчи ховерборд магнит эффектини ҳосил қилувчи суюқ азот билан совитилувчи ўта ўтказгичлар ҳисобига ҳаракатланади ва ҳавода катта ёшли одамни ушлаб тура олади.

Ховерборднинг ишлаши учун металл сирт талаб этилади, чунки у ер ва бетон устидан уча олмайди. Lexus шу мақсадда Барселона яқинида йўлакларига махсус металл конструкциялар киритиладиган махсус скейт-парк қурмоқда.