Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:34 / 03.08.2015
5256
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳри ИИББда ўринбосарлар тайинланди
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, подполковник Барат Ҳакимович Маменов шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари, подполковник Азиз Абролович Султонов патруль-пост хизмат ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ППХ бригадаси командирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.