Жаҳон | 01:01 / 03.08.2015
2536
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Курдистон ишчи партияси ва “ИШИД”нинг 1300 нафар эҳтимолий аъзоси ҳибсга олинди

Ўтган ҳафта мобайнида турк полицияси Курдистон ишчи партияси ва “ИШИД” террорчилик ташкилоти фаолиятига алоқадорликда гумон қилиб, 1300 нафар кишини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Жангариларга қарши рейдлар мамлакатнинг 39 та вилоятида ўтказилди. Ҳибсга олинганлар орасида ўнлаб хорижликлар бор.

2 август куни террорчилик билан курашиш бўлими ходимлари Анталияда махсус операция ўтказдилар. Рейднинг ўтказилишига Курдистон ишчи партиясининг сайтларида мамлакатнинг йирик шаҳарларида зўравонлик қўллаган ҳолда тартибсизликлар уюштиришга ундов пайдо бўлгандан кейин қарор қилинди.

Полиция ходимлари 20 кишини қўлга олди, уларнинг ёнларидан партияга тешигли ҳужжатлар топилган. Ҳибсга олинганлар полицияга сўроқ қилингани жўнатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш