Спорт | 17:31 / 04.08.2015
2201
1 дақиқада ўқилади

Биатлон бўйича амалдаги Жаҳон кубоги соҳибаси Домрачева янги мавсумни ўтказиб юборади

Биатлон бўйича ўтган мавсумдаги жаҳон кубоги умумий натижаларига кўра бош совринни қўлга киритган беларуслик биатлончи Даря Домрачева 2015/2016 йилги Жаҳон кубогини ўтказиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда «Tribuna.com Беларусь» нашри хабар тарқатди.

Бир ой муқаддам Домрачевага шифокорлар мононуклеоз вируси касаллиги ташхисини қўйишганди. Ўтказилган текширувлардан сўнг беларуслик спортчи навбатдаги мавсумни ўтказиб юборишни маъқул кўрди.

Дарянинг сўзларига кўра, у индивидуал тарзда машғулотларни давом эттиради. У келгуси мавсумда яна катта спортга қайтишга ваъда берган.