Жаҳон | 06:44 / 12.08.2015
2061
1 дақиқада ўқилади

Нигериядаги портлаш оқибатида камида 47 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Борно штатидаги Сабон-Гари шаҳрида маҳаллий вақт билан соат 13:30 да портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида камида 47 киши ҳалок бўлди, 50 дан кўпроқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда ҳарбийлар ва гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда Рейтер ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш