Спорт | 11:54 / 17.08.2015
2473
1 дақиқада ўқилади

«Интер» Коэнтрау учун 7 млн евро тўлашга тайёр, «Реал» эса 15 млн талаб қилмоқда

«Интер» қандай қилиб бўлса ҳам «Реал» ҳимоячиси Фабиу Коэнтрауни қўлга киритмоқчи.
Sky Sport Italia маълумотига кўра, милан клуби 27 ёшли португалиялик футболчи учун 6-7 миллион евро тўлашга тайёр. Мадридликлар эса 15 миллион талаб қилмоқда.
Қайд этилишича, Коэнтраунинг ўзи «Интер»га ўтишни истамайди.