Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Краснодар” Европа Лигаси плей-офф босқичининг 1-учрашувида “ХИК”ни йирик ҳисобда мағлуб қилди
Европа Лигаси плей-офф босқичининг 1-учрашувида “Крансдор” ўз майдонида Финляндиянинг “ХИК” клубини йирик 5:1 ҳисобида енгди.
“Буқалар” учрашувни фаол бошлаб, 9-дақиқадаёқ рақибидан 2 тўп устунлигига эришдилар: аввал меҳмонлар футболчиси Юхани Ойяла ўз дарвозасига автогол урди, кейин эса Павел Мамаев 11 метрлик жарима тўпини муваффақиятли амалга оширди.
16-дақиқада фин жамоаси ҳисобига 11 метрлик жарима тайинланди. Бироқ Эрфан Зенели тепган тўп дарвозага кирмади. 2 дақиқа ўтиб финлар Осман Жаллоунинг тўпи ҳисобига барибир тўп уришга муваффақ бўлишди.
57-дақида мезбонлар ўйинчиси Фёдор Смолов 11 метрлик жарима тўпини муваффақиятли амалга оширди. Яна 4 дақиқадан кейин Вандерсон ҳисобни 4:1 га етказди. 64-дақиқада Юрий Газинский учрашув ҳисобига якуний нуқта ясади. “Крансодар” ўз майдонидаги энг йирик ғалабасига эришди ва Хельсинкига жавоб учрашувига анчагина устунлик билан жўнаб кетади.
Европа Лигаси. Пплей-офф босқичи . 1-учрашув
Краснодар (Краснодар, Россия) – ХИК (Хельсинки, Финляндия) – 5:1
Голлар: Ойяла, 8 (1:0, автогол); Мамаев, 9 (2:0, пен); Жаллоу, 18 (2:1); Смолов, 57 (3:1, пен); Вандерсон, 61 (4:1); Газинский, 63 (5:1).
Огоҳлантиришлар: Быстров, 43; Смолов, 56 – Пейпонен, 55; Моусси, 55; Джаллоу, 55; Шуллер, 67.