Ўзбекистон | 16:14 / 27.08.2015
4953
1 дақиқада ўқилади
Ўртачирчиқда яна валютафурушларга қарши рейд ўтказилди
СВОЖЖДЛҚК департаментининг ноқонуний валюта олди-сотдисига қарши рейдлари давом этмоқда.
Жумладан, департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими бошлиғи Карим Байматовнинг маълумот беришича, туман марказида ўтказилган тадбирда фуқаролар Миршод Тўланов ва Мансур Мамировлар ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланаётгани аниқланди.
Улар ҳуддудаги Қумовул маҳалласида яшовчи Наримон Пардаевга 7 400 долларни 21.5 млн сўмга сотаётганида қўлга олинди. Текширув жараёнида уларнинг машиналаридан 2 800 доллар ва 8 млн сўм нақд пул чиқди.