Спорт | 02:06 / 27.08.2015
4085
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон футбол жамоаси илк бор Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлди
Чемпионлар Лигасининг 4-саралаш босқичи доирасида Остонанинг “Астана” жамоаси меҳмонда Кипрнинг “АПОЭЛ” жамоаси билан 1:1 ҳисобида дурранг натижа қайд қилди. Остоналиклар биринчи учрашувни 1:0 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилганлари сабабли икки учрашув натижасига кўра устунликка эришиб, жамоа тарихида биринчи бор Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига йўл олдилар.
Чемпионлар Лигаси. Плей-офф босқичи. Жавоб учрашуви
АПОЭЛ (Никосия, Кипр) – Астана (Остона, Қозоғистон) – 1:1
Голлар: Штилич, 60 (1:0); Максимович, 84 (1:1).