Фан-техника | 07:33 / 27.08.2015
3847
2 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy Note 5 флагман қурилмаси стилусини осон синдириб қўйиш мумкинлиги аниқланди

Samsung компаниясининг янги флагман смартфонлари сотувга чиққанининг биринчи ҳафталаридаёқ бу қурилмалардан кўпи фойдаланувчилар томонидан аниқланаётган кутилмаган камчиликлар сабабли танқидга учрамоқда. Samsung’нинг энг янги Galaxy Note 5 фаблети ҳам бундай танқидлардан қочиб қутула олмади. 

Аниқланишича, фойдаланувчи томонидан арзимаган хато қурилманинг асосий “фишка”си ҳисобланган стилусни (смартфонда ёзиш, чизиш учун мўлжалланган ручка) бир лаҳзада ишдан чиқариши мумкин.

Агар стилус ўзи учун ажратилган слотга тескарисига қўйилса, бу унинг аниқ ишдан чиқишига олиб келади. Аниқроғи, стилус бундай ҳолатда слотда тиқилиб қолиб, уни чиқариб олиш эса унинг слотда бор-йўқлигини аниқловчи механизмнинг ишдан чиқишига олиб келади.

Бироқ Samsung’нинг таъкидлашича, фойдаланувчилар бундай ҳаракатларни йўлга қўйиб бўлмаслик ҳақида огоҳлантирилган. Смартфон йўриқномасида стилуснинг ўз жойига нотўғри қўйилиши оқибатида унинг ишдан чиқиши эҳтимоли ҳақида очиқ-ойдин айтиб ўтилган. Бироқ эътиборсизлик туфайли бундай ҳаракатларни бажармасликдан ҳеч ким кафолатланмаган.