Жамият | 05:45 / 28.08.2015
3459
1 дақиқада ўқилади

АҚШлик ўқитувчи икки йил ичида 111 марта ишга кечикиб келгандан кейин ҳам ишлайверадиган бўлди

Нью-Жерсида бошланғич синф ўқитувчиси ўз ишига икки йил ичида 111 марта кеч қолиб келган бўлса ҳам, ишлашига рухсат берилди, деб ёзмоқда The New York Post нашри.

19 августда бетараф ҳакам 15 йиллик иш тажрибага эга бўлган Арнольд Андерсоннинг ўз иш сифати секин ҳаракат қилишидан анча устун эканлиги ҳақидаги даъвосини танқид қилди.
Ҳакам Андерсонни охирги ўқув йилида 46 марта ва ундан олдинги ўқув йилида 65 марта ишга кеч қолиб келганликда айблаган.

Бироқ ҳакам мактаб раҳбарияти ўз ходимини интизомини тўғрилаши зарурлиги ҳақида огоҳлантирмагани боис ўқитувчи ишини давом эттира олиши, бироқ келгусида интизомлироқ бўлиши кераклигига қарор қилди.

Андерсон йилига 90 минг доллар маош олади, бироқ мактаб раҳбарияти синов муддати доирасида унга келаси йилнинг январигача ойлик тўлашни тўхтатиб қўйди.