Нигериянинг шимолида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг Dornier-228 самолётининг турар-жой биноси устига қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Global Post нашри.
Дастлабки маълумотларга кўра, камида 7 киши – самолёт экипажининг 4 нафар аъзоси ва уч йўловчи ҳалок бўлди.
Нигерия ҲҲК раҳбари, маршал Содиқ Абубакр воқеа сабабларини тергов қилишни бошлашни буюрди.
Маълум қилинишича, фожиа жойида олов тарқалишига қарши ўт ўчирувчилар ишламоқда.






