Жаҳон | 18:43 / 31.08.2015
3527
1 дақиқада ўқилади
Франция «Мистрал»ларни Россияга ҳарбий қурилмаларни қайтарганидан сўнг бошқа харидорга сота олади
Франция томони Россияга «Мистраль» вертолёт ташиш кемаларини етказиб бериш ҳақидаги шартнома бузилгани учун тўланиши лозим бўлган 1 млрд евродан зиёд товон пули Россия банклари ҳисобига ўтказилди. Ушбу маблағ Россия кемалар учун аввалдан тўлаган бўнак, экипаж аъзоларининг малака ошиши ҳамда Узоқ Шарқда яратилган инфратузилмалар учун сарфланган харажатларни ўз ичига олади.
Франция вертолёт ташиш кемаларини бошқа харидорларга сотиш ҳуқуқига эса 2015 йил куз охирларида, Россияга мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган ҳарбий қурилмалар қайтарилганидан сўнг эга бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, Россия томони вакиллари «Мистраль» вертолёт ташиш кемалари масаласини тўлиқ ҳал қилинган, деб ҳисоблайди.