Технология | 16:37 / 31.08.2015
2245
1 дақиқада ўқилади

Японияда пульс ўлчайдиган футболка яратилди

Япониянинг Toyobo компанияси инсоннинг пульсларини ўлчайдиган ва бошқа физиологик кўрсаткичларни текширадиган материал ишлаб чиқди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот орқали хабар қилинди.

“Кокоми” номини олган материал ташқи томондан аудиоплёнкага ўхшайди. У футболканинг ички қисмига жойлашиб, терининг импульсларини қабул қилади. Кийимга жойлаштирадиган датчик эса ахборотни смартфон ёки бошқа ускунага узатади.
Компания расмийларининг маълум қилишича, ушбу инновацион материал ёрдамида юрак пульси, нафас олиш частотаси ва бошқа маълумотларни кузатиб бориш мумкин. Уни спорт ва соғлиқни тиклаш тиббиётида қўллаш мумкин бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш