Спорт | 11:35 / 01.09.2015
2618
2 дақиқада ўқилади

«Реал» Де Хеанинг трансфер ҳужжатларини ўз вақтида юборганини исботламоқчи

Томонлар ўзаро келишиб олганига қарамай, дарвозабон Давид де Хеанинг "Манчестер Юнайтед"дан "Реал"га трансфери тўлиқ амалга ошмай қолди. Бунга жамоаларнинг ҳужжатларни ўз вақтида Ла Лигага юбормагани сабаб бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумотларга қараганда, манкунианликлар раҳбарияти футболчининг трансферини ФИФАнинг махсус TMS дастурида рўйхатдан ўтказган, "Мадрид" эса бу ишни қилишга улгурмаган. Бундай ҳолатда Давид де Хеанинг эгалик ҳуқуқи "Қироллик клуби"га ўтган, аммо у Ла Лига баҳсларида иштирок эта олмайди.

"Реал" раҳбарияти эса тегишли ҳужжатларни трансфер муддати тугашига 1 дақиқа қолганида (23:59да) Ла Лигадан рўйхатдан ўтказиш учун юборганини исботлаш ниятида. Лига раҳбарияти эса мадридликлар бу ишга улгурмаганини таъкидлашмоқда.

"Реал" ушбу масала бўйича УЕФАга мурожаат қилиши ва ушбу масала УЕФАда ҳал қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Давид де Хеани қўлга киритиш учун "Манчестер Юнайтед"га 25 миллион евро ва унга қўшиб Кейлор Навасни беришга рози бўлганди. Шу тариқа дарвозабоннинг трансфери 40 миллион еврога айланади.