Ўзбекистон | 10:23 / 02.09.2015
15752
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин

“Ўзавтосаноат” акционерлик компанияси Жанубий Кореянинг Hyundai автоконцерни билан Ўзбекистонда енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ҳақида музокаралар олиб бормоқда.

Музокара тафсилотлари ҳозирча маълум қилингани йўқ.

Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилиши бўйича 2006 йилда ҳам музокаралар олиб борилган эди. Hyundai Motor концернининг Uz-Daewoo Auto заводи акцияларини сотиб олиб, йилига 300 минг дона автомобиль, шу жумладан, Verna ва Click русумли енгил машиналар ишлаб чиқариш режаси амалга ошмаган эди.

2008 йилнинг март ойида ташкил этилган “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси эса айни пайтда йилига 250 минг дона Damas, Matiz, Spark, Nexia, Cobalt, Lacetti, Captiva, Malibu, Orlando, Labo русумли автомобилларни ишлаб чиқармоқда.