Жаҳон | 17:05 / 04.09.2015
2727
1 дақиқада ўқилади

DefenceNews: БАА ҳукумати “Мистрал”лардан бирини сотиб олиш истагида

БАА ҳукумати вакили мамлакат Франциядан Россия буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган “Мистрал”лардан бирини сотиб олиш истагида эканини тасдиқлади, дея хабар берди DefenceNews.

“Ҳақиқатдан ҳам, қуролли кучларимиз эҳтиёж сезаётган ҳарбий кемани сотиб олиш бўйича қизиқишимиз мавжуд”, – дея маълум қилган ахборот манбаси.

Аввалроқ Франция Россияга “Мистраль” вертолёт ташиш кемаси учун тўлаган товон пулининг аниқ миқдори 949 754 859 евро эканини ошкор қилган эди.