Жаҳон | 15:34 / 04.09.2015
4861
1 дақиқада ўқилади

Душанбедаги отишмада 3 ҳуқуқ-тартибот ходими ўлдирилди

Душанбе аэропорти яқинида содир бўлган отишмада жиноятчилар томонидан 2 нафар махсус отряд жангчиси ва 1 нафар ДАН инспектори ўлдирилди, яна 1 инспектор оғир яраланди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, отишмани уюштиришда Бирлашган тожик мухолифатининг собиқ жангариси гумон қилинмоқда. Фуқаролик урушидан сўнг у мудофаа вазирлигига ишга қабул қилинган, лекин яқинда ишдан бўшатилган эди.

Шунингдек, Душанбек четидаги Ваҳдат туманида ҳам отишма содир бўлиб, унда 2 нафар милиция ходими ҳалок бўлди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш