Жаҳон | 16:19 / 04.09.2015
2880
1 дақиқада ўқилади
"ИШИД" Пальмира археологик комплексидаги бир нечта мақбара минораларини портлатиб юборди
"ИШИД" жангарилари Суриянинг Пальмира археологик комплексидаги учта мақбара минорасини портлатиб юборди, дея хабар бермоқда ВВС.
Маҳаллий экспертларнинг сўзларига кўра, портлатилган миноралар комплексдаги нисбатан яхши сақланиб қолган тарихий архитектура объектлари эди. Мазкур миноаралар шаҳар деворлари ташқарисида жойлашган бўлиб, Пальмирада истиқомат қилган бой хонадонга тегишли бўлган.
Бундан аввалроқ "ИШИД" жангарилари Баал-Шамин ва Бэл бутхоналарини ҳам портлатиб юборган эди.
Пальмира антик даврдан кейинги бой шаҳарлардан бири бўлиб, Сурия саҳроларидаги воҳалардан бирида жойлашган. Қадимий комплекс ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатидан ўрин олган.