Иқтисодиёт | 06:44 / 04.09.2015
2337
1 дақиқада ўқилади

UniCredit банки 10 минг ходимини қисқартирмоқчи

Италиянинг UniCredit банки 10 минггача ходимини қисқартирмоқчи. Бу умумий ходимларнинг 6,8 фоизини ташкил қилади. Ходимларнинг қисқартирилиши сарф-харажатларни камайтириш дастури доирасида амалга оширилади, деб хабар бермоқда ўзининг манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg агентлиги.

2018 йилгача банк гуруҳи 2,7 минг иш ўрнини қисқартиришни режалаштирмоқда. Манбалар маълумотларига кўра, банкнинг Италия, Германия ва Австриядаги ходимлари кўпроқ миқдорда ўз лавозимидан бўшатилади. Қисқартиришларнинг бир қисмини ходимларнинг пенсияга муддатидан аввал чиқиши дастури доирасида амалга ошириш режалаштирилган.

3 мартдаги Миландаги савдолар пайтида UniCredit акциялари нархи 4 фоизга қимматлади. Ҳозирда банкнинг капиталлашуви 35,2 млрд евро даражасида баҳоланмоқда.