Фан-техника | 09:40 / 05.09.2015
3031
1 дақиқада ўқилади
Tesla’нинг собиқ ходими компания номини булғаш учун бошлиғининг компьютеридан фойдаланди
Tesla Motors компаниясининг собиқ ходими бошлиғининг компьютерига бузиб кириб, ходимларнинг анкета маълумотларини ўғирлади ва тармоққа жойлаштирди. Бу ҳақда San Francisco Chronicle нашри ёзди.
28 ёшли канадалик Нима Калбаси Канада чегарасида ФҚБ томонидан қўлга олинди.
Шунингдек, ФҚБнинг таъкидлашича, Калбаси ёлғон маълумотлар тарқатиб, компания номини булғашга ҳаракат қилган.