Жаҳон | 17:40 / 06.09.2015
3698
1 дақиқада ўқилади
Кишинёвдаги ҳукуматга қарши митингда 100 минг киши иштирок этди
Молдова пойтахти Кишинёвда ҳукуматга қарши ўтказилаётган митинг 100 минг кишини тўплади. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги акция фаолларига таянган ҳолда маълумот берди. Полиция вакиллари, ўз навбатида, бу соннинг 20-25 минг кишига тенг бўлганини айтмоқда.
Митинг “Адолат ва ғурур” ташкилоти томонидан ўтказилмоқда. Ундан кўзланган мақсад президент Николае Тимофтининг истеъфосига эришиш ва навбатдан ташқари парламент сайловларини 2016 йил мартига кўчиришдир.
6 сентябрь кечаси акция иштирокчилари президент, бош вазир ва парламент вакилларига ўз талабларини эълон қилмоқчи.