Спорт | 17:00 / 07.09.2015
2141
1 дақиқада ўқилади

"Арсенал" мухлислари Кокленни август ойининг энг яхши ўйинчиси сифатида тан олишди

"Арсенал" жамоасининг ёш яримҳимоячиси Френсис Коклен жамоа мухлислари томонидан август ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда "канонирлар"нинг расмий сайтида хабар қилинган.

Август ойида жамоа билан 5та ўйинда майдонга тушган Кокленга мухлисларнинг 23 фоизи овоз берган. Бу борада иккинчи ўринни эса дарвозабон Петр Чех ва бошқа бир ёш ярим ҳимояси Алекс Оксленд-Чемберлен бир хилда 21,3 фоиздан овоз олган ҳолда эгаллашган.

Маълумот учун, Коклен ўтган мавсумни ижара асосида "Чарльтон" жамоасида ўтказган, янги мавсумда эса жамоада етакчилардан бирига айланди.