Спорт | 06:12 / 07.09.2015
17967
1 дақиқада ўқилади

Футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи учрашуви Душанбеда бўлиб ўтадиган бўлди

Тожикистонда охирги кунларда давлатга қарши амалга оширилган қўпорувчиликлик ҳаракатларига қарамасдан, 8 сентябрда Душанбеда 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 4-туридан ўрин олган “В” гуруҳининг Тожикистон ва Австралия миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтадиган бўлди.

2015 йилги Осиё кубоги совриндлорлари 5 сентябрда Тожикистонга етиб келдилар ва 6 сентябрда Душанбедаги марказий стадионда илк машғулотларини ўтказдилар.

Бу орада Ромит дарасида собиқ мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Абдуҳалим Назарзода ва унинг тарафдорларини йўқ қилиш бўйича махсус операция давом этмоқда. Маълумотларга кўра, Назарзода Душанбеда йирик терактлар амалга ошириш билан таҳдид қилган.

Душанбе ҳокимияти қарори билан хавфсизлик мақсадида 11 сентябргача Тожикистон мустақиллиги кунини нишонлаш кунларида барча бозорларни ёпишга қарор қилинди. Маълум қилинишича, озиқ-овқат бозорлари билан бир қаторда кийим-кечак бозорлари ҳам ёпилган. Тожикистон шу тариқа одамлар гавжум бўладиган жойларда хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.