Ўзбекистон | 16:17 / 07.09.2015
10466
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги энг йирик ИЭС устав капиталини 5 баробарга кўпайтирди

Ўзбекистонда энг йирик ҳисобланадиган Сирдарё иссиқлик электр станцияси 90689408 дона оддий ва 876864 дона имтиёзли акцияларни бозорга чиқарди. ҳар бир акциянинг нархи минг сўмни ташкил қилади, уларнинг умумий қиймати эса 91.5 млрд сўмга тенг. Бу ҳақда АЖ тарқатган хабарномада айтилмоқда.

Бу билан ИЭС устав капитали 5 баробарга ўсди.

Сирдарё ИЭСи 3 минг мВт қувватга эга бўлиб, у 1981 йилда эксплуатацияга киритилган эди. У республика энергетик тармоғига йилига 13 млрд кВт/соат электр энергияси етказиб беради. Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган электр қувватининг 32 фоизидир.