Жаҳон | 14:42 / 08.09.2015
3322
1 дақиқада ўқилади
"ДХР" Украинага кўмир етказиб беришни тўхтатди
"Донецк халқ республикаси" Украинага кўмир етказиб беришни тўхтатди.
"2 сентябрь кунидан бошлаб Украинага энергетик кўмир етказиб берилиши тўхтатилди. Украина биз билан сиёсий доирада муносабат ўрнатмаяпти. Бу эса иқтисодий муносабатларга таъсир кўрсатади", деб маълум қилган ДХР транспорт вазири Семен Кузьменко.
Унинг сўзларига кўра, бу чора Украина томонидан шу йилнинг июль ойида Донбасс ҳудудига дизел ёқилғиси етказиб бериш тўхтатилгани билан ҳам боғлиқ.
"Июль ойида Украина бизга дизел ёқилғиси етказиб беришни бутунлай тўхтатганди. Шу туфайли темирйўл соҳасида ёқилғи танқислиги юзага келган. Айни вақтда мавжуд локомотивларнинг 32 фоизигина ҳаракатланиш имконига эга", дея вазиятни тушунтиради вазир.