Жаҳон | 00:52 / 10.09.2015
5374
1 дақиқада ўқилади

“Ал-Қоида” “ИШИД”ни тан олмаслигини, бироқ унга ёрдам беришини маълум қилди

“Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти етакчиси Айман аз-Завахирий “ИШИД” террорчилик гуруҳини тан олмаслигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Биз бу халифаликни тан олмаймиз”, деб айтди аз-Завахирий радикаллар томонидан чоп этилган аудиомурожаатда.

Бироқ шу билан бирга “Ал-Қоида” етакчиси ўз тарафдорларининг Сурия ва Ироқда “ИШИД”га қарши кураш олиб бораётган АҚШ бошчилигидаги коалицияга қарши курашишини маълум қилди.