Нигерия шимоли-шарқида юз берган иккита портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Улардан 7 нафари Йола шаҳри яқинидаги муҳожирлар лагерида бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Яна 20 нафар киши жароҳат олди.
Бундан ташқари, Мадагали шаҳрида террорчи-худкушнинг автобус бекатига ҳужуми оқибатида яна 5 киши ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, ҳозирча ҳеч қайси бир гуруҳ терактлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.






