Фан-техника | 18:37 / 14.09.2015
4191
1 дақиқада ўқилади
Xerox ўзини йўқ қилиш функциясига эга чип ишлаб чиқди
Xerox компанияси Америка илғор мудофаа тадқиқотлари лойиҳалари агентилигининг (DARPA) Wait, What? номли Сент-Луисда ўтган тадбири чоғида ўзини йўқ қилиш функциясига эга чипни тақдим этди. Бу ҳақда pcworld.com нашри хабар бермоқда.
Айтилишича, чип юқори махфийлик даражасига эга бўлиб, шишадан ясалган ва фотоэлемент билан таъминланган. Бу элемент лазер нури тегиши билан шиша асосни 10 сония ичида майда бўлакларга бўлиб юборади. Асос сифатида Gorilla Glass тобланган шишаси қўлланган. У смартфонларнинг экран ҳимоясида қўлланади.