Хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов ўз концертига "Ранвир" образи ижрочиси бўлган актёрни таклиф қилди
"Опанг қани" таронаси билан барчага таниш бўлган хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов жорий йилнинг 1-2 ноябрь саналарида "Жўшқин қалбим садоси" номли илк яккахон концерт дастурини мухлислар эътиборига ҳавола этиш устида ишламоқда.
Концертда янги тароналар премьераси, кутилмаган дуэтлар ва албатта жонли ижродаги қўшиқлар куйланиши режалаштирилган.
Энг шов шувли янгиликлардан бири бу концертда айни кунда ўзбекистонлик телетомошабинлар ўртасида машҳурлашиб кетган "Сенга ошиқман" (Ишани) сериалида бош ролни ижро этган (сериалда Ранвир образини гавдалантирган) Шакти Арора концертда иштирок этиши маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, концерт дастурида Баҳриддин Зуҳриддинов ва Шакти Арора айнан сериал саундтрекини дуэт тарзида куйлаши режага киритилган.
Концерт маъмурияти хабарига кўра, жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Шакри Арора юртимизга норасмий тарзда ташриф буюриб, саёҳат қилиши мумкин.
Баҳриддин Зуҳриддинов концертининг фахрли меҳмони ташрифи учун жиддий таёргарлик олиб бормоқда, Садулла Абдуллаев концерт режиссёри сифатида иш олиб бормоқда.