Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:45 / 15.09.2015
2776
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув марказида ўқув машғулотлари бошланди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув марказида Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг бошланғич ташкилотлари раислари учун ҳафталик ўқув машғулотлари бошланди.
«Касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш» мавзуига бағишланган ўқув жараёнида тингловчилар тармоқ касаба уюшмасининг VI Қурултойида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муносабатлари, ижтимоий шериклик асослари каби йўналишлар бўйича малакаларини оширмоқдалар.