Жаҳон | 00:09 / 17.09.2015
5317
1 дақиқада ўқилади

Польшадаги ҳайвонот боғида ноёб суматра йўлбарси қаровчини тилка пора қилиб ташлади

Польшадаги ҳайвонот боғида ноёб суматра йўлбарси қафаснинг ичини тозалаётган қаровчига ташланиб, уни тилка пора қилиб ташлади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Оқибатда 8 йилдан бери ҳайвонот боғида ишлаб келган 58 ёшли ходим олинган жароҳатлардан вафот этди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи директори хабар берди.
Полиция айни пайтда воқеанинг қандай юз берганини ўрнатиш мақсадида тергов олиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш