Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:38 / 28.09.2015
4779
1 дақиқада ўқилади
Туркманистон президенти Марказий Осиё давлатларида иқлим ўзгариши бўйича минтақавий марказ яратишни таклиф қилди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Нью-Йоркда бўлиб ўтган барқарор ривожланиш саммитидаги чиқишида БМТ Бош Ассамблеясининг 70-саммити доирасида Ашхободда иқлим ўзгариши бўйича минтақавий марказ яратишни таклиф қилди.
Шунингдек, Бердимуҳамедов барқарор ривожланишга қаратилган 17 янги лойиҳани қўллаб-қувватлади. У олий даражадаги озиқ-овқат форумини ўтказишни таклиф қилди.
“Мамлакатимиз БМТ тараққиёт дастури билан биргаликда Ашхободда иқлим ўзгаришлари бўйича минтақавий марказ яратиш ишига киришади”, - таъкидлади у.