Жаҳон | 17:27 / 30.09.2015
3187
1 дақиқада ўқилади

Асад Путинга ёзган хатида ҳарбий ёрдам сўради

Сурия президенти Башар Асад россиялик ҳамкасби Владимир Путинга йўллаган мактубида ундан ҳарбий ёрдам сўради. Бу ҳақда Сурия президентининг матбуот хизматига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Кремль маъмурияти раҳбари Сергей Иванов, шунингдек, Федерация кенгаши спикери Валентин Матвиенко Россия Асаддан расмий сўров олгани боис Сурия ҳудудида ҳаво операциялари ўтказиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин томонидан қуролли кучларни мамлакат ташқарисида қўллаш ҳақидаги сўровнома Федерация кенгаши томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш