Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 16:04 / 02.10.2015
12033
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда кўмир захираси 1 425 йилга етади
Ўзбекистонда мавжуд кўмир захираси 1 425 йилга етиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбеккўмир” АЖ маҳсулот сотиш ва етказиб бериш бўйича бош директори ўринбосари Носиржон Умаров айтиб ўтди.
“Ўзбекистонда аниқланган кўмир захиралари 1 900 млн тонна, жумладан, қўнғир ранг кўмир захираси 1 853 млн тонна, тошкўмир 47 млн тоннани ташкил этади. Кўмирнинг олдиндан аниқланган захираси 5.7 млрд тоннадан иборат, - деди у “Даракчи” нашрига берган интервьюсида. – Агар йилига 4 млн тонна қазиб олинишини инобатга олсак, кўмир захираси 1 425 йилдан кўпроққа етиши мумкин”.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш