Жаҳон | 16:06 / 04.10.2015
2935
1 дақиқада ўқилади

“Чегарасиз шифокорлар” Қундуздаги фаолиятини тўхтатади

“Чегарасиз шифокорлар” халқаро ноҳукумат гуманитар ташкилоти Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда ташкилот вакили Кейт Стэйжмэн Twitter’даги саҳифаси орқали хабар қилди.
Бунга сабаб сифатида ташкилотнинг шаҳардаги тиббий марказига уюштирилган ҳужум кўрсатилди. Авиазарба оқибатида бино ичидаги 12 шифокор ва 7 бемор ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш