Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:33 / 04.10.2015
7056
1 дақиқада ўқилади
Россия Раққа вилоятидаги террорчилар тайёрлаш марказига зарба берди
Россия ҳаво кучлари Раққа вилоятидаги террорчилар тайёрлаш марказига зарба берди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги баёнот берди.
“Ат-Табқа шаҳри атрофларида Су-24 самолётлари КАБ-500 бомбалари билан ИШИДнинг жангарилар тайёрлаш марказига аниқ зарбалар берди. Шунингдек, қароргоҳдаги аслаҳахонага аниқ зарбалар берилди. У ерда содир бўлган кўплаб портлашлар натижасида тайёрлов қароргоҳининг инфраструктураси тўлалигича йўқ қилинди”, - дейилади хабарномада.