Ўзбекистон | 16:58 / 07.10.2015
3994
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда денгиз маҳсулотларини сотишга ихтисослашган французча дўкон очилади

Жорий йилнинг 8 октябрь куни балиқ ва денгиз маҳсулотлари билан савдо қилишга ихтисослашган янги французча «La Marée» дўкони Тошкентда ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Франция элчихонаси матбуот хизмати хабар тарқатди.

«La Marée» балиқ ва денгиз маҳсулотларини тўғридан-тўғри Франциянинг Рунгис улгуржи савдо бозори ва Булон-сур-Мер портидан ҳафтасига икки маротаба келтиради.

«Ла Марéе» дўкони Шота Руставели кўчаси 63-уйда, Bella Napoli пиццахонаси ва Bon кафеси билан ёнма-ён жойлашган.

Дўкон соат 11.00 дан 21.00 гача ишлайди, дам олиш куни – сешанба.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш