Жамият | 17:32 / 09.10.2015
6337
1 дақиқада ўқилади
Next ходимлари пахта йиғим-теримида фаол бўлишга чақириб, акция ўтказишди
Next савдо мажмуаси ходимлари 7 октябрь куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманига сафар уюштиришди ва пахта йиғим-теримида иштирок этишди.
Маълум қилинишича, савдо мажмуасининг 35 нафар ходими ва 20 нафар кўнгилли киши 1 кун давомида 3 тонна пахта териб, хирмонга топширишган.
Шунингдек, Next вакиллари пахта далаларидаги 100та техникага "Не словом, а делом" ("Тилда эмас, амалда бажар") чақириғи ифодаланган ёрлиқларни ёпиштириб чиқишган.
Ташкилот томонидан таклиф қилинган бу лойиҳа ва шиор орқали одамларни кўнгилли ва фойдали бўлишга чақирилган.