Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 16:06 / 09.10.2015
4637
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида яшовчи 13 яшар бола икки кишини сувдан қутқаргани учун “Йил фидойиси” деб топилди
Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида истиқомат қилувчи 13 ёшли Никита Тюкин “Йил фидойиси” унвонига эга бўлди. Бу ҳақда Nur.kz сайти хабар бермоқда.
Тақдирлаш маросими 8 октябрь куни Остонада бўлиб ўтди.Тюкин чўкаётган иккита қизни сувдан қутқариб олган эди. Шу қаҳрамонлиги учун у мазкур унвонга сазовор бўлди.
Бола журналистларга берган интервьюсида бу мукофотни олганидан ифтихорда эканлигини ҳамда келажакда бундай воқеага яна бир бора дуч келса, албатта қаҳрамонлигини такрорлашини айтиб ўтди.