Спорт | 07:58 / 09.10.2015
3144
1 дақиқада ўқилади

The Telegraph: Клопп "Ливерпуль"да йилига 7 млн фунт маош олади

"Ливерпуль" жамоасининг янги бош мураббийи Юрген Клоппнинг шартномаси ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинди.

The Telegraph хабарига кўра мерсисайдликлар германиялик ушбу мутахассис билан 3 йиллик битим тузишган ва унга йилига 7 млн фунт маош тайинлашган.

Эндиликда 48 ёшли мутахассис АПЛда энг юқори маош оладиган мураббийга айланди.

Бироз олдинроқ, инглизлар у билан шартнома тузгани ҳақида расман маълум қилинганди.

Маълумот учун, Клопп 2001 йилдан 2008 йилгача "Майнц-05" жамоасида, 2008 йилдан бошлаб эса (2014 йилгача) "Боруссия Д" жамоасида фаолият кўрсатган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш