Жаҳон | 15:31 / 09.10.2015
4436
1 дақиқада ўқилади

Вашингтон ва Варшава АҚШ оғир ҳарбий техникалари базасини жойлаштириш ҳақидаги шартномани имзолади

Вашингтон ва Варшава Польша ҳудудига АҚШ оғир ҳарбий техникалари жойлаштиришни кўзда тутган шартномани имзолашди, дея хабар берди «Радио Польша».

Поляк томони Ласкадаги авиацион база ҳудуди ва унга тегишли объектлар, Дравско-Поморскдаги Қуруқликдаги қўшинларни тайёрлаш маркази, Сквежин, Цеханов ва Хощнодаги ҳарбий комплекслардан фойдаланишни таклиф этмоқда.

Польша Мудофаа вазирининг маълум қилишича, томонлар мазкур масала тафсилотлари бўйича музокараларни давом эттирмоқда.