Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:14 / 10.10.2015
4662
1 дақиқада ўқилади
Фабрегас тезликни оширгани учун 6 ой муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинди
"Челси" жамоасининг испаниялик ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас олти ой давомида автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.
У тезликни оширгани учун шундай жазога лойиқ топилди. Берилган хабарларга кўра, Англия шосселардан биридаги камерада футболчи 110 мил/ соат тезликда ҳаракатланганлиги кўрсатилган.
Қайд этилишича, ўша шосседа тезликни соатига 50 милдан оширмаслик кўрсатиб қўйилган.
Эндиликда Фабрегас ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилгани баробарида, 2560 фунт миқдорида жарима тўлаши керак бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш