Россия президенти Владимир Путин 11 октябрда Абу-Дабининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Ал Наҳайан билан Сочида учрашади, деб хабар бермоқда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
“11 октябрда Сочида “Формула-1” пойгасининг Россия Гран-приси бўлиб ўтади. Президент Путин у ерда Абу-Дабининг валиаҳд шаҳзодаси билан учрашади. Алоҳида учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади”, деб айтди Песков журналистларга.
Песковнинг айтишича, бошқа алоқалар ҳам бўлиши мумкин.






