Ўзбекистон | 17:24 / 23.10.2015
4698
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда “тунги меҳмонлар” бир уйдан 2 млн сўмлик маҳсулотларни олиб чиқиб кетди

Тошкентда “тунги меҳмонлар” бир уйдан 2 млн сўмлик маҳсулотларни олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, Шайхонтоҳур туманида жойлашган хонадонлардан бирида эгалари йўқлигидан фойдаланган жиноятчилар у ерга кириб, 1.5 млн сўмлик атир-упа, 300 минг сўмлик қўл соати, 250 минг сўмлик бош турдаги маҳсулотларни олиб чиқиб кетишган.

Аммо қўшни хонадонни пайқаган қўшнилар милицияга мурожаат қилишган. Натижада ўғрилар шу кечанинг ўзидаёқ қўлга олинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш