Жамият | 09:39 / 27.10.2015
1703
1 дақиқада ўқилади

Польшадаги сайловларда собиқ бош вазир партияси ғалаба қозонди

Польшанинг собиқ бош вазири Ярослав Качиньский бошчилик қиладиган “Ҳуқуқ ва адолат” партияси парламент сайловларида 37.58 фоиз овоз билан ғолиб бўлди, деб хабар беради TVN24.

Иккинчи ўринга 24.09 фоиз овоз тўплаган “Фуқаролик платформаси” либерал-консерватив партияси эга бўлди. Амалдаги бош вазир Ева Копачнинг партияси 8 йилдан буён етакчилик қилиб келаётган эди.

Ниҳоят, учинчи ўрин соҳибига Kukiz'15 партияси 8.81 фоиз овоз билан айланди. Шунингдек, “Замонавий Польша” (7.60 фоиз) ва “Польша деҳқонлар партияси” (7.55 фоиз) партиялари парламентда ўринларга эга бўлишди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш