Спорт | 18:21 / 27.10.2015
2826
1 дақиқада ўқилади

Халк "Зенит" билан шартномасини 2025 йилгача узайтиришни истайди

Бразиялиялик футболчи Халк "Зенит"даги фаолиятини яна узоқ йиллар давомида давом эттиришни исташини тан олди. У Санкт-Петербургда ўзини бахтли ҳис қилаётганини қўшимча қилиб ўтган.

Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача тузилган.

"Мен аввал ҳам айтганман, яна такрорлайман, "Зенит"да ўзимни бахтли ҳис қилаяпман. Мен Петербургни, "Зенит"ни ва жамоа мухлисларини севаман. Амалдаги шартномам 2019 йилда ниҳоясига етади, агар раҳбарият таклиф қилса ва мухлислар исташса, 2025 йилгача шу жамоада қолишни истайман", дейди 29 ёшли футболчи "Зенит"нинг расмий сайти учун берган интервьюсида.

Маълумот учун, Халк жорий мавсумда "Зенит" таркибида РПЛнинг 13та ўйинида 7та гол урган ва 13та голли пас узатган. Унинг ҳисобида ЕЧЛнинг 3та ўйинидаги 3та гол ва 2та голли пас ҳам мавжуд.