Иқтисодиёт | 17:34 / 28.10.2015
2738
2 дақиқада ўқилади

«Дизельгейт» можаросидан кейин Volkswagen кўрган зарар деярли 4 млрд долларни ташкил қилди

Учинчи чорак якунларига кўра, Volkswagen автоконцернининг кўрган зарар миқдори кутилганидан кўпроқни ташкил қилди. Дизель можаросидан кейин корхона кўрган зарар миқдори 3,48 млрд евро (3,84 млрд доллар)ни бўлди, дея хабар беради CNBC компания ҳисоботидаги маълумотларга таяниб.

Манбанинг ёзишича, бу компаниянинг сўнгги 15 йиллик фаолияти давомидаги илк зарар кўрсаткич қайд этилган чорак саналади. Зарарнинг асосий қисми дизель можароси туфайли зарар кўрган истеъмолчиларга товон пули тўлаш натижасида юзага келган. Дунё бўйича жами бўлиб 11 млн дона автомобил учун шундай тўловлар амалга оширилган. Тахминларга кўра бунинг учун корхона ҳозирги кунгача 6,7 млрд. евро миқдорида товон пули тўлаган. Бу прогноз кўрсаткичларидан анчагина паст.

Шунингдек, компаниянинг йил бошидан буён топган даромади 8,5 фоизга ўсган. Йил бошидан буён компания 10,14 млн автомобил сотишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «дизель можароси» сабаб Volkswagen ишлаб чиқариш ҳажмини ва ходимлар сонини қисқартириши маълум қилинганди.